Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Росеньор собиқ клуби мухлисларига ҳурматсизлик кўрсатди

Баҳо:
+ | -

«Страсбург»нинг собиқ футболчиси Димитри Лиенар Франция чемпионатининг 5-туридан ўрин олган учрашувдан сўнг «Пари ФК» бош мураббийи Лиам Росеньорни танқид қилди.

Айни пайтда ушбу мутахассис бошқараётган «Пари ФК» «Страсбург»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув якунида Росеньор аввал ишлаган клуб мухлислари олдида ғалабани ҳис-туйғуларга берилган ҳолда нишонлади. Бироқ «Страсбург» ишқибозлари уни олқишлаш ўрнига ҳуштакбозлик билан кутиб олди. Кейинроқ англиялик мураббий «Страсбург»нинг айрим мухлислари унинг оиласига нисбатан ҳурматсизлик қилганини айтди.

Club Racing дастурида эксперт сифатида иштирок этаётган Лиенар Росеньорнинг «Страсбург» бошқарувидаги сўнгги учрашувларини ҳам ёдга олди.

"Учта мағлубият ва иккита дуранг. У январь ойида жамоани тарк этди ва ҳатто страсбургликларга раҳмат ҳам айтмади. Унга ҳайкал қўйишларини ўйлаганми? Қизил гилам тўшашларини кутганми? Шампан очишлариними?" — деди Лиенар.

Киритилди: 09:14, 24.09.2026.
Ўқилди: 817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик