«Тоттенхэм» ҳимоячиси Педро Порро тахминан бир ой майдонга туша олмайди. Бу ҳақда The Athletic хабар берди.
Испаниялик футболчи соннинг орқа қисмида жароҳат олган.
Шу сабабли у Испания терма жамоасининг УЕФА Миллатлар лигаси гуруҳ босқичидаги яқин ўйинларида ҳам иштирок этмайди.
Порро 10 октябрь куни «Тоттенхэм»нинг «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинини ҳам ўтказиб юборади.
Ҳимоячи 24 октябрь куни «Челси»га қарши Лондон дербисида майдонга қайтиши мумкин.
Жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида Порро 3 та ўйин ўтказди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.













