Ўзбекистонда футбол академиялари фаолиятини баҳолаш ва ёшлар футболи тизимини такомиллаштириш бўйича навбатдаги ишлар олиб борилмоқда.
Шу мақсадда мамлакатимизга ташриф буюрган Осиё футбол конфедерацияси мутахассислари Тошкент, Бухоро ва Самарқанддаги футбол инфратузилмаси ҳамда академиялар шароити билан танишмоқда.
Ташриф доирасида ОФК вакиллари Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказди.
Мулоқот давомида футбол академияларини янада ривожлантириш, ёш футболчиларни тайёрлаш тизими самарадорлигини ошириш ва бу йўналишда халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, ОФК мутахассислари томонидан маҳаллий академияларни баҳолаш ва уларнинг фаолияти бўйича тегишли хулосалар тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.













