Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Испаниялик футболчи жаҳон чемпионлиги учун берилган 1 млн еврони хайрия қилди

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси футболчиси 2026-йилги Жаҳон чемпионатидаги ғалаба учун берилган 1 миллион евро миқдоридаги пулни Испания футбол федерацияси ходимларига бериб юборди. Бу ҳақида Ас хабар берди.

Испания терма жамоаси мундиал финалида Аргентинанин 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликка эришгани учун 50 миллион евро миқдорида мукофот пули олган.

26 нафар футболчининг ҳар бирига тахминан 1 миллион евро миқдорида бонус ажратилган. Бироқ, бир футболчи бу пулдан воз кечиб, уларни федерацияни ишчиларига тақсимлаб берган.

Футболчи исмини ошкор қилмасликни сўрагани эътиборга молик. У ўз ҳаракати билан чемпионлик йўлида жамоага катта ёрдам берган "саҳна ортидаги қаҳрамонлар"га миннатдорчилик изҳор қилмоқчилигини билдирган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:53, 24.09.2026.
Ўқилди: 873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик