Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель миллий жамоа ҳужумчиси ва сардори Харри Кейн 2026 йилги «Олтин тўп»ни қўлга киритишга муносиб эканини айтди.
«Харри Кейн — бу йилги «Олтин тўп» учун менинг танловим. Ушбу мавсумдан кейин — ҳа. 70 дан ортиқ гол, «Бавария» билан учта соврин. Жаҳон чемпионати ва Чемпионлар лигасининг ярим финаллари», — дея Тухельнинг сўзларини ITV Sport келтирди.
2026 йилги «Олтин тўп»ни топшириш маросими 26 октябрь, душанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тадбир Лондонда ўтказилади. Бу «Олтин тўп» тарихидаги 70-маросим бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ғолиб FIFA рейтингидаги энг кучли 100 та мамлакат вакили бўлган 100 нафар журналистнинг овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.













