Норвегия терма жамоаси сардори Мартин Эдегор Миллатлар лигаси ўйинида Дания устидан қозонилган ғалаба (3:2) ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Ғалаба қозониш ёқимли бўлди. Қўшниларни мағлуб этиш ва турнирни ғалаба билан бошлаш жуда соз. Ҳали яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп, аммо рақиб бизни ўз дарвозамизга қамаб қўйган вазиятда ҳам яна олдинга чиқиб олишни уддаладик. Бу айниқса қувонарли бўлди», — дейди Эдегор УЕФА расмий сайтига.
27 сентябрь куни Норвегия Ослода Португалия билан ўйнайди, Дания эса Копенгагенда Уэльсга қарши баҳс олиб боради.













