Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Жезуш Роналдунинг Уэльсга қарши ўйиндаги алмаштирилиши ҳақида: «Бу ўйин тақозоси эди»

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Уэльсга қарши ўйин давомида Криштиану Роналдунинг алмаштирилганига изоҳ берди.

Миллатлар лигаси гуруҳ босқичидаги ўз майдонида кечган ўйинда Португалия 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Роналду 67-минутада майдондан олинди ва натижали ҳаракатлар билан ажралиб туролмади — унинг 59-минутада урган голи офсайд сабаб бекор қилинди.

— Криштиану Роналдунинг алмаштирилиши олдиндан режалаштирилганмиди ёки бу ўйин тақозоси бўлдими?

— Бу бевосита ўйиннинг ўзидан келиб чиққан қарор бўлди. Ўйин тугашига 25 дақиқа қолаётганди ва ўйинни кучайтириш учун менга ҳеч бўлмаганда битта янги кучга эга футболчи керак эди. Тўпни ўзида ушлаб туриш борасида ҳужум чизиғида Криштианудек маҳоратга эга бошқа ўйинчим йўқдир, аммо Гонсалу Рамуш биринчи ҳимоя чизиғимизда тезликни таъминлаб беришини билардим, бу эса муҳим эди.

Қолаверса, бу қарорга келишимга тактик жиҳатдан унда вазиятлар унчалик кўп бўлмагани ҳам сабаб бўлди. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоанинг ўйинидан мамнунман, — деди Жезуш.

Киритилди: 03:59, 25.09.2026.
Ўқилди: 496 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик