Нидерландиялик собиқ футболчи Марк ван Боммель фаолиятининг сўнггида «Милан»да ҳам ўйнашга улгурган — у ҳозир ҳам ушбу клубга меҳр билан қарайди ва муваффақиятлар тилайди.
«Милан»да ажойиб даврни ўтказдим. Бу қисқа муддат эди, аммо жуда яхши ўйнаганмиз; таркибимиз ажойиб эди. Мен «Олимпико»да бор-yoғи битта ўйин ўтказдим ва биз Скудеттони қўлга киритдик. Клуб яна ғалабаларга қайтади деб умид қиламиз», — дейди ван Боммель pianetamilan.it нашрига.
Эслатиб ўтамиз, «Милан»дан ташқари, ван Боммель фаолиятининг гуллаб-яшнаган даврида Мюнхеннинг «Бавария» ва Каталониянинг «Барселона» клубларида ҳам тўп сурган.













