Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

"Бунёдкор-А" – БЎСМ-16 ўйинлари

Баҳо:
+ | -

Дам олиш куни футбол мактаблари бўйича Тошкент шаҳар биринчилигининг 6-турида "Бунёдкор-А" ўз уйида БЎСМ-16 жамоасини қабул қилди. Шу куни жами 4та беллашув бўлиб ўтди. 2001-2002 йилги мактаб тарбияланувчилари бошқа мусобақадаги иштироки боис, уларнинг ўйини бошқа муддатга кўчирилди.

2000 йил, (10:0)
Дастлабки учрашув 2000 йилда таваллуд топган иштирокчилар ўртасида кечди. Бу беллашувнинг илк дақиқаларидаги "Қалдирғочлар"нинг ташкил этган ҳавфли вазиятлари самарали якун топди. Биринчи содир этилган ҳужум голга айланганидан ўзини йўқотиб қўйган меҳмонлар тушкунликка тушиб қолишди. Натижада бунёдкорчилар яна дарвоза томон таҳдид солиб голлар уришга муваффақ бўлишди. Албатта воқеалар ривожини бундай тус олишини кутмаган БЎСМ-16 ўйиннг қолган дақиқаларида ҳам фақат ҳимоя ҳақида бош қотиришига тўғри келди. "Бунёдкор-А" эса голлар "ёмғирини" ёғдирди. Шу куни мезбонлар сафида ҳаракат қилган Гайрат Азизҳўжаев, Расул Йўлдошев, Абдулҳай Исмоилов ва Шуҳрат Неъматов жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади – 10:0.

1999 йил, (3:1)
Навбатдаги беллашувда томонлар анча яхши бир-бирларини ўрганганликлари кўзга ташланиб турди. Чунки ҳар иккала жамоа футболчилари бир-бирларини танишлари оқибатида қайси ўйинчининг имкониятлари қандай эканлигини билган ҳолда ҳаракат қилишди. Натижада биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи таймда эса аввалгисидан умуман бошқача ўтди. Жамоалар ҳужумлар ҳақида ўйлай бошлашди. Мезбонлар ҳаракатларини асосан қанотлар фаоллиги орқали уюштиришди. Бу эса ўз самарасини бермасдан қолмади. Голлардан иккитаси айнан шу аснода дарвоза тўрига бориб тушган бўлса, яна биттаси жарима майдони олдидаги комбинацион ҳужум орқали ижобий якун топди. БЎСМ-16 эса бурчак зарбасидан унимли фойдаланди. Шу тариқа ҳисоб 3:1 мезбонлар фойдасига.

1998 йил, (9:1)
Куннинг учинчи бахсида "Бунёдкор-А" рақибидан ҳар жабҳада устунлик қилди. Футболчилар бир-бирини тушиниши, ҳужумлар ташкил этиш, аниқ паслар бериш ва ҳоказо. Ҳисоб ҳам ўйинга яраша бўлди 9:1. Ўйинда Донёр Турсунов, Жавлон Абдуҳамадов, Ҳусниддин Ҳусниддинов ва Санжар Ҳасанбоев дублга эришган бўлса, Усмон Масуров битта голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Уларнинг 9та голига меҳмонлардан Ҳумоюн Аҳмаджонов битта билан жавоб қайтара олди. Натижада ҳисоб 9:1 билан якунланди.

1996-97 йиллар, (4:2)
Бундан олдинги турда "Бунёдкор-А" сафарда БЎСМ-16 меҳмони бўлган эди. Шу учрашувда томонлар муроса йўлини танлашларига тўғри келган. Бу сафарги беллашув олдингиси каби кескин курашларга бой бўлди. Дастлабки бўлимда мезбонлар анча яхши ҳаракат қилган бўлса иккинчи таймда меҳмонлар устунлик қилишди. Биринчи бўлиб дарвоза ишғол қилиш "Қалдирғочлар"дан Жовоҳир Эсонқуловга насиб этган бўлса , орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан жамоадоши Санжар Қодирқулов ҳам ўзини кўрсата олди. Аммо меҳмонлар ҳам қараб ўтиришмади. Ҳужумга ҳужум билан жавоб беришди. Лекин уларнинг оҳирги паслари аниқ бормаслиги натижасида ҳаракатлари якунига етмай қолаверди.
Орадан бироз вақт ўтгандан кейин эса БЎСМ-16 пеналтини амалга ошириб ҳисобни биттага қисқартирди. Бу қалтис ҳисоб бунёдкорчиларни яна олдинга ундади. Натижада кўп сонли ҳавфли вазиятлардан иккитаси голга айланди. Уларни ҳам яна ўша Санжар ва Жовоҳир киритди. Учрашув оҳирлаб бораётган бир пайтда меҳмонлардан Жасур Шуҳратов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Шу тариқа ҳисоб 4:2, "Бунёдкор-А" фойдасига.
Шуни хам эътироф етишимиз мумкинки, беллашувда Жовоҳир Эсонқулов ҳужумдаги аниқлилик коэффициенти билан мақтана олса, Санжар Қодирқулов тезлиги, дриблинги ва қанотдан уюштирадиган рейдлари билан жамоадошлари жонига оро кирди ҳамда учрашувнинг энг яхши ўйинчи деб Санжарни кўрсатишимиз мумкин.
Навбатдаги тур учрашувлари 6 октаябрда бўлиб ўтади. Шу куни "Бунёдкор-А" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Бекзод ИСАЕВ

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:04, 30.09.2013.
Ўқилди: 3591 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.