Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Деку — Моуриньонинг «Реал»даги фаолияти ҳақида: «Барселона»нинг вазифаси янада қийинлашди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида нималар фикрлашини сўзлаб берди.

Португалиялик мутахассис жорий мавсум бошланиши олдидан «қаймоқранглилар» устозига айланди — у 13 йилдан сўнг яна клубга қайтди.

«Моуриньонинг қайтиши — лига учун ажойиб воқеа. Рақиб сифатида у вазифамизни мураккаблаштиради, аммо мен унинг учун хурсандман. Ўйлашимча, Жозе — тарихдаги энг яхши мураббийлардан бири. Энди у дунёнинг энг яхши клубларидан бири бўлмиш «Реал»да. Бу Испания чемпионати учун яхши. Бизни жиддий синов кутмоқда», — дейди ўз вақтида «Порту»да Моуриньо қўл остида ўйнаган Деку Barca Universal нашрига.

«Барселона» етти турдан сўнг 21 очко жамғариб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда, «Реал» эса 15 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 04:13, 25.09.2026.
Ўқилди: 438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик