Австриялик ҳимоячи Давид Алаба ўзининг янги клуби — Италиянинг «Удинезе» жамоаси ишқибозларига мурожаат қилди. У камтаргина клуб таркибида «кандайдир ўзгача муваффақиятга» эриша олишига ишонч билдирмоқда.
«Фаолиятим давомида кўп нарсаларни бошимдан кечирдим ва кўп муваффақиятларга эришдим, аммо бир нарса ўзгаришсиз қолди: мен яна ғалаба қозонишни хоҳлайман. Мен яна рақобатлашишни хоҳлайман. Ва мен яна қандайдир ўзгача натижага эришмоқчиман. Мен «Удинезе»га айнан шундай кайфият билан келмоқдаман», — дейди австриялик ҳимоячи derbyderbyderby.it нашрига.
Илгари таниқли футболчи Мюнхеннинг «Бавария» ва Мадриднинг «Реал» клубларида тўп сурган.













