Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини УЕФА Миллатлар лигаси А лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Бельгияга қарши ўйиндан нималар кутаётгани билан ўртоқлашди.
«Ғалабали сериямизни давом эттирамиз деган умиддамиз. Бироқ Бельгия — кучли жамоа ва бу осон бўлмайди, уларда ажойиб мураббий бор ва ғалаба қозониш осон кечмайди. Бу ҳафтада жуда кўп ҳаяжонли дақиқаларни бошимдан кечирдим ва мадҳиямизни тинглашни сабрсизлик билан кутмоқдаман. Ушбу гўзал ҳафтани ғалаба билан якунлаймиз деган умиддаман. Барча футболчилар тажрибали ва ажойиб ўйинлар ўтказишган, табиийки, бундай даражадаги ҳар бир учрашув босим билан кечади. Аммо бу ижобий босим, чунки биз футбол ҳақида гапиряпмиз, ўзимиз ёқтирган иш билан шуғулланяпмиз ва йигитлар ўйиндан завқ олишлари керак. Мен жуда ҳаяжондаман, бу аниқ», — дейди Манчини Tuttosport нашрига.













