Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Себальос «Бетис»га қайтиши ҳақида: «Бу ерда эканимдан жуда бахтиёрман»

Баҳо:
+ | -

Испаниялик ярим ҳимоячи Даниель Себальос «Бетис»га қайтгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Мен улкан муваффақиятларга эришган клуб — «Бетис»га қайтмоқдаман. У мен тарк этган жамоага умуман ўхшамайди. Энди бу ҳар қандай жамоа билан рақобатлаша оладиган, ажойиб амбицияларга эга клуб ва энг муҳими, «Бетис»нинг сўнгги йиллардаги ўсиши шунчаки ҳайратланарли. Жамоадошларим, оилам, бобом ва бувимнинг ёнида, шу ерда эканимдан чин қалбдан бахтиёрман, бу мен учун ҳам жуда муҳим эди деб ўйлайман. Шунингдек, илгари айтиб ўтганимдек, севгилими ва икки қизимни бағримга босиб, жуда муҳим эмоционал барқарорликка эга бўлган ҳолда фаолиятимдаги энг яхши даврни бошимдан кечирмоқдаман. Ўйлашимча, бу ҳаётимдаги энг бахтли лаҳзалар ва энди буни майдонда кўрсатишим керак», — дейди Себальос Marca нашрига.

Дани Себальос жорий йилнинг сентябрь ойида эркин агент сифатида Мадриднинг «Реал» клубидан «Бетис»га қайтиб келди.

Киритилди: 04:50, 25.09.2026.
Ўқилди: 358 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик