«Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» Хорватия терма жамоаси ҳамда «Фрайбург» клуби ҳужумчиси Игор Матановичга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Бен Джейкобс GiveMeSport YouTube-канали учун хабар берди.
Манбага кўра, Немис клуби 23 ёшли форвардни январь ойидаги трансфер ойнасида сотишга рози бўлиши эҳтимолдан йироқ. «Тоттенхэм» Матановични ҳужумчи Ришарлисоннинг ўрнини босувчи ўйинчи сифатида кўрмоқда.
Жорий мавсумда Матанович барча мусобақаларда еттита ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига олтита гол ва иккита голли узатма ёзиб қўйди. Transfermarkt порталидаги маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 22 миллион еврони ташкил этади.













