Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Барселона»да Лаутаро Мартинеснинг ёзда клубга ўтмагани сабаби тушунтирилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» спорт директори Деку «Интер» форварди Лаутаро Мартинеснинг ўтган ёзда Каталония клубига трансфер қилинмагани сабабини тушунтириб берди.

«Футболчига ва клубга бўлган ҳурмат юзасидан шундай қилдик. «Интер» бизга унинг сотилмаслигини маълум қилиши билан, биз у билан бошқа боғланишга уринмадик. Биз тўғри ва имкон қадар очиқ-ошкора иш тутишга ҳаракат қиламиз. Баъзида матбуотда кўплаб тахминлар пайдо бўлади, аммо клублар асл вазият қандай бўлганини яхши билишади.

Лаутаро «Барселона» даражасидаги футболчими? Бу ҳақиқат. Лаутаро биз кўриб чиққан номзодлар орасида бор эди. «Барселона» президенти «Интер» раҳбарияти билан гаплашганида, улар унга футболчи сотилмаслигини айтишди. Ҳурмат юзасидан биз бошқа мулоқот қилмадик, ҳатто футболчининг ўзи ёки унинг агенти билан ҳам», — дейди Деку Sportitalia манбасига.

Киритилди: 04:56, 25.09.2026.
Ўқилди: 518 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик