Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

«Бавария» январда Ольмони сотиб олишни кўриб чиқмоқда

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби «Барселона»нинг испаниялик ярим ҳимоячиси Дани Ольмони сотиб олишга ҳаракат қилади. Бу ҳақда Sky Sports манбаси X ижтимоий тармоғида хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бошқа жамоаларнинг Жамал Мусиала ва Майкл Олисега бўлган қизиқиши ортиб бораётгани мюнхенликларнинг ушбу хавбекка эътибор қаратишига сабаб бўлган. Клуб раҳбарияти янги ҳужумкор футболчи билан шартнома имзолаш зарурати туғилиши мумкин бўлган вазият учун вариантларни ўрганмоқда.

Дани Ольмо 2024 йилнинг августида «Барселона»га келиб қўшилган эди. Жорий мавсумда 28 ёшли испаниялик ярим ҳимоячи барча мусобақаларда саккизта ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ёзиб қўйди, аммо ассист қайд этмади.

Киритилди: 04:57, 25.09.2026.
Ўқилди: 440 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик