Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рубен Невеш Криштиану Роналдунинг Уэльсга қарши ўйиндан кейинги ҳолати ҳақида фикр билдирди.
Португалия Миллатлар лигасида Уэльсни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувдаги ягона голни 22-дақиқада Жоау Фелиш урди.
41 ёшли Роналду 59-дақиқада тўпни дарвозага киритди, аммо VAR текширувидан сўнг гол бекор қилинди. Шунингдек, у яна бир жуда қулай вазиятдан фойдалана олмади. 68-дақиқада эса майдонни тарк этди ва учрашувни гол ёки голли узатмасиз якунлади.
"Роналду хафа бўлдими? Криштиануни биласиз. У гол урганда бир хил, гол уролмаганда эса бутунлай бошқача бўлади. Буни ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо у жуда яхши ўйнади ва кўплаб хавфли вазиятлар яратишимизга ёрдам берди. Ишончим комил, голлар ҳали келади", — деди Невеш.
Португалия терма жамоаси навбатдаги учрашувини 27 сентябрь куни сафарда Норвегияга қарши ўтказади.













