Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Дин Хёйсен 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмагани ҳақида фикр билдирди.
"Мен испанияликман. Испания терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди ва шунинг учун, футболчи сифатида эмас, балки испаниялик сифатида мен ҳам ўзимни чемпион деб ҳисоблайман. Аммо мундиални ўтказиб юборганим мен учун катта умидсизлик бўлди. Энди эса буни ўзгартириб бўлмайди", — деди Хёйсен.
2026 йилги Жаҳон чемпионати финалида Испания Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, чемпионликни қўлга киритди.
21 ёшли Хёйсен эса мусобақа учун Испания терма жамоаси таркибига киритилмади.
Ҳимоячи шу кунга қадар миллий терма жамоа сафида 7 та учрашув ўтказиб, 1 та голли узатма амалга оширган.













