«Челси» устози Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Фернандо Торреснинг ўйинидан кўнгли тўлаётганини маълум қилди.
«Фернандо – жисмонан кучли футболчи. Унинг ҳозирги ҳолати жуда яхши. Унинг охирги йиллардаги ўйинларини кузатиб, шуни айтишим мумкинки, ўтган йиллар давомида Фернандо бироз суст ўйин кўрсатди. Лекин у ҳозир жуда зўр спорт формасига эга.
У жуда яхши ҳаракат қилмоқда. Мен унинг ўйинидан қониқяпман ва буни Торресга айтишим керак. Фернандо унинг ўйинидан кўнглим тўлаётганини билади»,- дейди Моуриньо.
Хабарингиз бор, Торрес АПЛ доирасидаги «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда қизил карточка билан жазоланган ва унинг дисквалификацияси тўртта ўйингача оширилган эди.