Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Креспо Гонсалу Рамуш ҳақида: «У яхши ҳужумчи, аммо топ даражада эмас»

Баҳо:
+ | -

«Милан»нинг собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо жамоанинг янги форварди Гонсалу Рамуш ҳақида фикр билдирди.

«Милан» португалиялик ҳужумчини ёзги трансфер ойнасида «ПСЖ»дан 75 миллион еврога сотиб олган эди. Рамуш ҳозиргача янги клуби сафида 6 та ўйинда 1 та гол урган.

«Мен ҳозир Мексиканинг «Атлас» клуби мураббийиман, «Милан» директори эмасман. Шунинг учун аниқ жавоб беришим қийин. Аммо Гонсалу Рамушни яхши биламан. У яхши футболчи ва кучли марказий ҳужумчи. Эртами-кечми гол ура бошлайди.

Албатта, унинг трансфери учун тўланган маблағни ҳисобга олсак, мухлислар юқори натижадорликка эга топ-ҳужумчини кутишган. Аммо Рамуш ҳеч қачон вазиятлардан фойдаланиш борасида идеал футболчи бўлмаган. Унинг статистикасига қарасангиз, кўп саволларга жавоб топасиз.

Сўнгги уч мавсумда у «ПСЖ» сафида 131 та ўйинда 53 та гол урган. Демак, унинг ўртача натижадорлиги жуда юқори эмас — ҳатто ҳар икки ўйинга биттадан гол ҳам тўғри келмайди.

Шу билан бирга, у жамоага доимо фойда келтирган. Аммо Луис Энрике қўл остида Чемпионлар лигасини кетма-кет икки марта ютиб олган жамоада ҳам доимий асосий таркиб футболчиси бўлмаган.

У яхши футболчи, бунга қўшиламан. Аммо уни топ даражадаги футболчи деб аташ қийин», — деди Креспо.

Киритилди: 16:16, 25.09.2026.
Ўқилди: 511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик