«Интер» 2025/26 йилни €22,7 миллион соф фойда билан якунлади. Бу клуб тарихида кетма-кет иккинчи фойдали молиявий йил бўлди.
Клуб даромади ўтган мавсумдаги рекорд даражадаги €567 миллиондан €518 миллионга тушган. Бунга асосий сабаб — 2024/25 йилги мавсумда Жаҳон клублар чемпионатида иштирок этиш ва Чемпионлар лигаси финалига чиқиш орқали олинган қўшимча тушумларнинг бу сафар бўлмаганидир.
Шунга қарамай, «Интер» харажатларни қарийб €20 миллионга, яъни 4 фоизга қисқартирди. Тижорий даромад 7 фоизга ошди, футболчилар трансферидан тушган даромад эса €11 миллионга кўпайди. Шунингдек, молиявий харажатлар қарийб 50 фоизга камайиб, €19 миллионни ташкил этди.
Клубнинг акциядорлик капитали ҳам ижобий кўрсаткичга қайтди: 2024/25 молиявий йили якунидаги минус €12 миллион ўрнига янги ҳисобот даврида €10,4 миллионни ташкил қилди.













