Айни пайтда Япониянинг Нагоя шаҳрида Осиё ўйинлари қизғин паллада давом этмоқда. Қитъанинг энг нуфузли спорт мусобақасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган боксчиларимиз ҳам рингда ўз юришларини бошлаб, кетма-кет ғалабаларни қўлга киритишмоқда.
Бугунги кун баҳсларида ҳам Нигина Ўктамова ҳамда Абдумалик Халоков ўз жангларини ишончли тарзда ўтказиб, чиройли ғалабаларни қўлга киритишди.
Эртанги кун баҳсларидан ҳам 2 нафар вакилимизнинг жанглари ўрин олган.
Жуфтликлар билан танишинг:
-60 кг: Ситора Турдибекова - Ҳа Тҳи Лин (Вьетнам) 08:30
-55 кг: Самандар Олимов - Кангпи Бохунтод (Таиланд) 14:15
Баҳслар икки дастурда Тошкент вақти билан 08:00 ва 13:00 да старт олади.













