Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Туркияда 21 та компания Салоҳ сабабли муаммога дуч келди

Баҳо:
+ | -

Туркиядаги 21 та компания реклама кампанияларида Муҳаммад Салоҳнинг исми ва тасвиридан фойдалангани учун ҳуқуқий эътирозларга дуч келди. Даъволарнинг умумий суммаси 900 минг евродан ортиқни ташкил этмоқда.

Олдинроқ «Трабзонспор» компаниялар ва дўконларни тегишли рухсатномаларсиз Салоҳнинг исмидан реклама ва тижорий акцияларда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирган эди.

61saat хабарига кўра, огоҳлантиришга мисрлик футболчининг манфаатларини ҳимоя қилувчи Буюк Британия фирмасининг ҳуқуқий мурожаати сабаб бўлган. Баъзи тадбиркорлар аллақачон пешлавҳалар ва ижтимоий тармоқлардан Салоҳ тилга олинган рекламаларни олиб ташлашган, аммо бу уларни суд суриштирувларидан сақлаб қола олмади.

Киритилди: 06:40, 26.09.2026.
Ўқилди: 560 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик