«Комо» марказий ҳимоячиси Хакобо Рамон тез орада Мадриднинг «Реал» клубига қайтиши мумкин.
21 ёшли футболчи Сеск Фабрегас жамоасининг асосий таркибидан мустаҳкам ўрин олди, аммо Италияда узоқ қолмаса керак: журналист Маттео Моретто хабарига кўра, «қаймоқранглилар» келаси йили ўз тарбияланувчисини ортга қайтариш имкониятини жиддий кўриб чиқишмоқда. Футболчи Мадриддан кетаётганда клублар томонидан келишиб олинган қайта сотиб олиш опцияси эвазига бу трансфер «Реал»га бор-жоғи 8-9 миллион еврога тушади.
Хакобо Рамон 2025 йилнинг ёзида «Комо»га ўтган эди. Ўшандан бери истиқболли испан футболчиси Италия жамоаси сафида 43 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ёзиб қўйди.













