«Барселона» ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес Миллатлар лигаси доирасидаги Испания ва Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин олдидан журналистлар билан суҳбатлашди.
Учрашув шанба куни «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтади.
«Мен Англияда етти йил яшадим ва баъзи нарсаларни соғинаман, лекин шу билан бирга Испанияга қайтганимдан хурсандман. Англияга қайтиш ва кетганимдан бери бу ерда биринчи марта ўйнаш жуда ёқимли. Умид қиламанки, эртанги ўйин ажойиб ўтади ва биз жамоамиз нималарга қодирлигини кўрсата оламиз», – деди матбуот анжуманида 30 ёшли ярим ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилдан бери Родри «Манчестер Сити»да тўп сураётган эди. Август ойида «шаҳарликлар» жаҳон чемпионини «кўк-анорранглилар»га бонуслардан ташқари 60 миллион еврга сотиб юборди.













