Франция терма жамоаси ва «Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде Килиан Мбаппе ва Усмон Дембеле ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги саволга жавоб берди.
Тарқалган миш-мишларга кўра, юлдузли ҳужумчилар ўртасида низо келиб чиққан ва Миллатлар лигаси доирасида Туркияга қарши кечган ғалабали ўйиндан (1:0) сўнг журналистлар бу ҳақда Кундедан сўрашди.
«Муаммолар юзага келган тақдирда, улар ўз муаммоларини ҳал қилиш учун етарлича катта бўлиб қолишган. Лекин шахсан мен улар ўртасида ҳеч қандай совуқликни кўрмаяпман», – деди TF1 билан суҳбатда «Барселона» вакили.
Килиан Мбаппе ва Усмон Дембеле, Жюль Кунде каби жума кунги беллашувда «учранглилар»нинг асосий таркибида майдонга тушишди. «Реал» форварди 54-дақиқада ягона голни урди, аммо кўп ўтмай жароҳат туфайли алмаштирилди.













