Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея - Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Годтс: «Ман ўйиндан завқ олдим»

Баҳо:
+ | -

Бельгия терма жамоаси ўйинчиси Мика Годтс Миллатлар лигаси доирасида Италияга қарши кечган ва миллий терма жамоадаги илк голини урган ўйинини (2:0) баҳолади.

«Ман завқ олдим. Биз яхши ўйин ўтказдик, юқори шиддат билан ҳаракат қилдик ва машғулотларда ишлаб чиққан нарсаларимиздан фойдаландик. Биз бундан хурсандмиз», – деди Годтс Spoza нашрига.

Годтс жамоани навбатдаги ўйин олдидан хотиржамликни сақлашга чақирди.

«Бу яхши биринчи ўйин бўлди, аммо биз хотиржамликни сақлашимиз керак. Дўшанба куни бизни яна бир катта ўйин кутиб турибди. Биз энг юқори даражадаги футболни кўрсатишимиз керак бўлади».

Годтс, шунингдек, жаҳон чемпионатида иштирок этмагани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

«У ерда бўлмаганим хато эдими? Мен бундай дейишни хоҳламайман. Лекин илгари ҳам кўп марта айтганимдек, бу мени янада кучлироқ руҳлантиради. Мен мураббийнинг қарорига таъсир қила олмайман».

28 сентябрь куни бельгияликлар иккинчи турда Францияга қарши ўйнашади.

Киритилди: 07:05, 26.09.2026.
Ўқилди: 349 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик