Туркия терма жамоаси бош мураббийи Винченцо Монтелла Миллатлар лигаси доирасида Франциядан учратилган мағлубиятга (0:1) изоҳ берди.
«Биз характер кўрсатдик ва яхши ташкил этилган жамоа сифатида ўйнадик... Бизга ким қарши чиқишидан қатъи назар, ҳар доим ўз футболимизни ўйнашга ҳаракат қиламиз. Биз бошидан охиригача ажойиб тарзда курашдик ва шубҳасиз, мағлубиятдан кўпроғига лойиқ эдик. Ушбу ўйин ҳар қандай рақиб билан тенгма-тенг ўйнашга қодирлигимизни кўрсатди», – деди Монтелла УЕФА расмий сайтига.
Миллатлар лигасининг 2-турида Франция Бельгия билан ўйнайди, Туркия эса Италия билан куч синашади. Ҳар иккала ўйин 28 сентябрь куни бўлиб ўтади.













