Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Борсон: «Охир-оқибат, ўйлашимча, «Сити» жазони қабул қилишига тўғри келади ва у шафқатсиз бўлади»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг собиқ молиявий консультанти Стефан Борсон АПЛнинг молиявий фэйр-плей қоидаларини битта айбловдан ташқари барча пунктлар бўйича бузганликда айбдор деб топилган «Манчестер Сити» олий лигадан чиқариб юборилиши мумкинлигини истисно этмади.

«Ҳамма нарсанинг имкони бор ва энди ҳақиқий дўзах бошланади, чунки бу ҳафталаб давом этади. «Сити»га бирор нарса дейиш ёки бу вазиятнинг оқибатларини жиловлаб қолиш жуда қийин бўлади, ваҳоланки, биз ҳали қарорнинг ўзини кўрганимиз йўқ. Мустақил комиссиянинг барча тафсилотлар акс этган қарорини тез орада кўришимиз деярли аниқ, бу одамларга аниқ шахсларга ва клубга ҳужум қилиш учун катта арсенал беради. Сўнг санкциялар бўйича ёпиқ жараён бошланади.

«Ман Сити» ҳамма нарсани инкор этди, иккала томонга ҳам 100 миллион фунтдан кўпроққа тушган жараённи бошдан кечирди ва клуб барча моддалар бўйича айбдор деб топилди. Уларда жуда ва жуда жиддий муаммолар бор.

Фактлар бўйича апелляциянинг муваффақиятли бўлиш эҳтимоли жуда паст. «Сити» деярли ҳамма нарсада айбдор деб топилган ҳозирги вазиятда, қарорнинг ўзида клубнинг хулқ-атвори, алоҳида шахсларнинг қилмишлари ва эшитувнинг ишончлилиги нуқтаи назаридан кескин танқидлар бўлади. Бу қарор эълон қилингач, яширинадиган жой қолмайди.

Кейин эса бутун ишни тўлиқ ҳажмда — гувоҳларнинг кўргазмалари ва барча ҳужжатларни қайта ўрганишни ўз ичига олган ҳолда қайта кўриб чиқиш имкониятига эга бўлмаган апелляция инстанциясида важларни тақдим этиш керак бўлганда, «Сити»га фактлар бўйича ушбу хулосаларни рад этиш жуда қийин бўлади.

Xолис эмаслик ёки қандайдир процедуравий жиҳатлар ҳақидаги барча важлар бирор натижа бериши даргумон. Фактлар бўйича хулосаларни рад этиш эҳтимоли жуда паст, деган бўлардим. Охир-оқибат, ўйлашимча, «Сити» жазони қабул қилишига тўғри келади ва у шафқатсиз бўлади», — дейди Борсоннинг сўзларини келтирган Daily Mail.

Киритилди: 08:16, 26.09.2026.
Ўқилди: 715 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик