Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Румменигге «Олтин тўп» учун курашда Кейннинг Мбаппе ва Ямалдан асосий фарқини айтди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» кузатув кенгаши аъзоси Карл-Хайнц Румменигге клуб ҳужумчиси Харри Кейн жорий йилда «Олтин тўп»ни қўлга киритиши керак, деб ҳисоблайди.

— Мбаппе ёки Ямал?
— Иккаласи ҳам, албатта, ажойиб футболчилар. Аммо мен Харрининг бироз вазмин ва камтарона характери жозибадорроқ, деб ҳисоблайман. Бу унинг феъл-атворини ҳам акс эттиради. Чунки Харри ўзининг ўрнига голлари, майдондаги ўйинлари ва қўлга киритган совринлари гапиришини маъқул кўради. Яхшиямки, у буни икки йилдан бери намойиш этиб келмоқда.

«Олтин тўп»ни топширишдаги асосий мезон — футболчининг индивидуал ўйини. Бу борада эса Харри устунликка эга, — деди Руммениггенинг сўзларини Bayern & Germany келтирди.

8 сентябрь куни France Football журнали 2026 йилги «Олтин тўп» учун номзодлар рўйхатини эълон қилди. Тақдирлаш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

Аввалроқ Румменигге сунъий интеллектдан жорий йилда «Олтин тўп»ни ким қўлга киритиши ҳақида сўраганини маълум қилган эди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:46, 26.09.2026.
Ўқилди: 301 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик