Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Арда Гюлер Франциядан учралган мағлубиятга муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Арда Гюлер УЕФА Миллатлар лигаси доирасида Францияга қарши учрашувдаги мағлубият ҳақида фикр билдирди.

УЕФА Миллатлар лигаси А лигаси 1-гуруҳ 1-турида Туркия ўз майдонида Францияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Ягона голни 54-дақиқада Килиан Мбаппе киритди. Учрашувнинг 87-дақиқасида Туркия дарвозабони Чакир қизил карточка олди.

«Сўнгги натижаларимизни унутиб, ушбу ўйинга тайёрланиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Дарҳақиқат, таркибимизда жароҳат олган футболчилар кўп эди, айрим футболчилар эса дисквалификация сабабли учрашувни ўтказиб юборишди. Шунга қарамай, бор кучимизни бердик ва қўлимиздан келган барча ишни қилдик, деб ҳисоблайман.

Биз ғалаба қозонишни жуда хоҳлагандик, шунинг учун ҳозир жуда хафамиз. Аммо олдинда ҳали муҳим ўйинлар бор. Уларда ғалаба қозона оламиз, деб умид қиламан», — деди Гюлер учрашувдан сўнг beIN SPORTS телеканалига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Франция Килиан Мбаппенинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Манба: championat.com
Киритилди: 09:49, 26.09.2026.
Ўқилди: 295 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик