Кириш Регистрация
25/09 10:00 Ўзбекистон 3-0 Саудия Арабистони
25/09 15:30 Жанубий Корея 4-0 Вьетнам
26/09 11:00 Хитой - Таиланд
26/09 15:30 Япония - КХДР

Ольмо "Реал"га киноя қилди: "Барселона" майдонда ғалаба қозонади"

Баҳо:
+ | -

"Барселона" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо Испания футболидаги ҳакамлик билан боғлиқ можаролар ҳақидаги саволга жавоб берди.

Матбуотда ҳали ҳам Мадрид дербисидаги ҳакамлик муҳокама қилинмоқда. Учрашувдаги айрим қарорлар "Реал" вакилларининг жиддий норозилигига сабаб бўлган эди.

"Ўйлашимча, атрофимизда ортиқча шов-шув йўқ, чунки биз ғалаба қозоняпмиз. Биз учун энг муҳими ҳам шу — ўйинларда ғалаба қозониш. Биз майдонда гапирамиз", — деди Ольмо.

"Барселона" жорий мавсумда ўтказган саккизта учрашувининг барчасида ғалаба қозонди. Ла Лигада Ханс-Дитер Флик шогирдлари етти турдан кейин 21 очко билан пешқадамлик қилмоқда.

"Атлетико" ва "Бетис" 16 тадан очко билан кейинги ўринларда бормоқда. "Реал" эса 15 очко билан тўртинчи поғонада жойлашган.

Киритилди: 10:23, 26.09.2026.
Ўқилди: 175 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик