"Манчестер Юнайтед" қишки трансфер ойнасида қанот ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олиши мумкин.
Football Insider маълумотига кўра, "қизил иблислар" "Фулхэм"нинг чап қанот ҳимоячиси Энтони Робинсонга яна қизиқиш билдирмоқда. Клуб футболчига бўлган қизиқишини март ойида қайта тиклаган эди, аммо ёзда трансфер амалга ошмади.
Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ҳимоячиси Тайрик Митчеллни ҳам ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда.
29 ёшли Робинсон жорий мавсумда барча мусобақаларда 6 та ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.
27 ёшли Митчелл эса 6 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди.













