"Наполи" ярим ҳимоячиси Андре-Франк Замбо-Ангисса келажакда клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур маълум қилди.
30 ёшли камерунлик футболчига "Милан" қизиқиш билдирмоқда. Томонлар аллақачон дастлабки музокараларни бошлаган.
"Россонери" Замбо-Ангиссани текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин, чунки унинг "Наполи" билан амалдаги шартномаси 2027 йил июнь ойи охирида якунланади.
Жорий мавсумда Замбо-Ангисса Италия чемпионатида 4 та ўйинда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма билан ажралиб турмади.
Transfermarkt маълумотига кўра, ярим ҳимоячининг бозор қиймати 15 миллион еврони ташкил қилади.













