Кириш Регистрация
26/09 11:00 Хитой 3-0 Таиланд
26/09 15:30 Япония 1-0 КХДР

Ирландия футболчилари Исроил вакиллари билан қўл бериб кўришишдан бош тортди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Ирландия терма жамоаси футболчилари Исроилга қарши ўйин олдидан рақиблар билан қўл бериб кўришмасликка қарор қилди.

27 сентябрь куни Ирландия ва Исроил Миллатлар лигаси доирасида ўзаро майдонга тушади.

Аввалроқ Ирландия терма жамоаси дарвозабони ушбу учрашувда иштирок этишни истамаётгани, унинг позициясини яна бир нечта футболчи қўллаб-қувватлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Якунда жамоада овоз бериш ўтказилди ва футболчиларнинг аксарияти ўйинни бойкот қилмаслик тарафдори бўлди.

Ирландия футбол ассоциацияси бош директори Дэвид Куреллнинг маълум қилишича, учрашув олдидан қўл бериб кўришиш ва байроқчалар алмашиш маросими бўлмайди.

Шунингдек, Ирландия футболчилари Ғазо секторидаги можаро давомида ҳалок бўлган барча инсонлар хотираси учун қора боғичда майдонга тушади.

Курелл терма жамоа футболчилари ушбу йиғин давомида матбуот анжуманларида қатнашмаслигини ҳам маълум қилди.

"Кечаги суҳбатдан кейин футболчилар футболга алоқаси бўлмаган саволларга жавоб беришга мажбур бўлаётган бу муҳитда ўзларини ноқулай ҳис қилаётгани маълум бўлди", — деди у.

Киритилди: 23:54, 26.09.2026.
Ўқилди: 125 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик