Нидерландия терма жамоаси бош мураббийи Хави Миллатлар лигаси 2-турида Сербия устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.
Учрашув 27 сентябрь куни Белграддаги «Райко Митич» стадионида бўлиб ўтди ва Нидерландиянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Бу Нидерландиянинг Хави қўл остидаги илк ғалабаси бўлди.
«Юқори прессингда, ўрта блокда ва ҳимоя чизиғида яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Аммо, менимча, ғалабага муносиб эдик.
Мен жамоам 90 дақиқа давомида тўпга эгалик қилиши ва прессинг қўллашини хоҳлайман. Балки бунинг учун менталитетни ўзгартириш керак бўлар, аммо мен айнан шундай футбол ўйнашимизни истайман.
Сербия индивидуал жиҳатдан кучли жамоа. Тадич, Йович ва Костич майдонга тушгач, ўйин ўзгарди. Шунга қарамай, ғалабага муносиб бўлганимизни ҳис қилдим», — дея Хавининг сўзларини УЕФА матбуот хизмати келтирди.
Миллатлар лигасининг 1-турида Нидерландия Германия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Нидерландияликлар турнирдаги навбатдаги учрашувини 1 октябрь куни Грецияга қарши ўтказади.













