Кириш Регистрация

Билич: «Модрич даврида яшаётганимиздан фахрланамиз»

Баҳо:
+ | -

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Славен Билич Чехияга қарши ўйинда яна гол уриб, Хорватия терма жамоаси тарихидаги энг кекса гол муаллифи рекордини янада янгилаган фахрий футболчи Лука Модрични мақташдан чарчамаяпти. Билич шундай футболчи билан ишлаётганидан фахрланади.

«Биз унинг даврида яшаётганимиздан ва 41 ёшида ушбу даражада ўйнаётганини кўриш шарафига эга эканимиздан фақат фахрланишимиз мумкин — бу ақлбовар қилмас даражада. Мени тушуняпсизми? Менда шунчаки сўз йўқ. Модрич ва Перишич ўз клубларида энг яхши ўйинчилар ҳисобланишади, ваҳоланки бу оддий жамоалар эмас. Улар ёш ўйинчиларнинг ўсишига ёрдам беришмоқда ва улар албатта ҳақиқий маҳорат эгалари бўлиб етишишади», — деди Билич pianetamilan.it нашрига.

Эслатиб ўтамиз, Модрич Италиянинг «Милан» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.

Киритилди: 06:30, 28.09.2026.
Ўқилди: 228 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик