Кириш Регистрация

Ирландия терма жамоаси мураббийи: «Кеча мен ҳатто Исроилга қарши ўйин бўлиб ўтишини хаёлимга ҳам келтирмагандим»

Баҳо:
+ | -

Ирландия терма жамоаси бош мураббийи Хеймир Хадльгримссон Миллатлар лигаси (B лигаси) 2-тури доирасида Исроил устидан қозонилган йирик ғалаба (3:0) ҳақида фикр билдирди.

«Биз сўзма-сўз ҳар бир дақиқада ишлаяпмиз. Кеча мен ҳатто ўйин бўлиб ўтишини хаёлимга ҳам келтирмагандим. Шундай экан, ҳа, хаёлимизда жуда кўп ўйлар айланмоқда ва атрофда содир бўлаётган воқеаларни ҳисобга олган ҳолда, баъзида саволларга жавоб бериш биз учун қийин кечаётгани учун бизни кечирасиз деган умиддаман.

Биз ўз характеримизни кўрсатдик. Қийин дамларда ким аслида етакчи эканини тушуниб етасан, улар мураккаб вазиятларда ўзларини кўрсатишади ва бу йигитлар ўз мамлакатларини қанчалик яхши кўришларини исботлашди. Уларнинг ўйини ҳам буни тасдиқлади. Ғолиб бўлиб чиқиш учун деярли ҳеч қандай имкониятинг бўлмаган вазиятда қолиш жуда қийин. Лекин бу футболчи ўз характерини кўрсата оладиган ягона йўл — майдондир. Айнан ўша ерда футболчилар ҳақиқий маънода гапиришлари мумкин. Майли, уларнинг ўрнига оёқлари гапирсин», — дейди Хадльгримссоннинг сўзларини Sport5.

Олдинроқ Ирландия терма жамоаси футболчилари УЕФА Миллатлар лигаси 1-тури доирасидаги Исроилга қарши ўйинни (3:0) бойкот қилмасликка қарор қилишгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 07:27, 28.09.2026.
Ўқилди: 616 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик