Кириш Регистрация

Мэддисон: "Англиядан "Олтин тўп"ни ютиши мумкин бўлган футболчи — Беллингем"

Баҳо:
+ | -

"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Жеймс Мэддисон англиялик футболчилар орасида ким "Олтин тўп"ни қўлга киритиш учун энг катта салоҳиятга эга экани ҳақида фикр билдирди.

Жорий йилда мукофот учун 30 нафар номзод рўйхатига уч нафар англиялик футболчи киритилган: "Бавария" ҳужумчиси Гарри Кейн, "Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ва "Арсенал" футболчиси Деклан Райс.

"Олтин тўп"ни қўлга киритиш салоҳиятига эга Англия терма жамоаси футболчиси? Жуд Беллингем", — деди Мэддисон.

Мукофотни топшириш маросими 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.

"Олтин тўп"ни сўнгги бор қўлга киритган англиялик футболчи Майкл Оуэн бўлиб, у бу совринни 2001 йилда қўлга киритган.

Киритилди: 11:35, 28.09.2026.
Ўқилди: 477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик