Португалия терма жамоасининг Норвегия устидан 2:1 ҳисобидаги ғалабасида 56-дақиқада Консейсау ўрнига майдонга тушган Рафаэл Леау учрашувдан кейин матбуот вакиллари билан суҳбатлашди.
«Милан»нинг собиқ ҳужумчиси фурсатдан фойдаланиб, ёзда «Галатасарой»га амалга оширган трансфери ҳақида ҳам фикр билдирди.
«Жорже Жезуш мени яхши билади ва қайси позицияда ўйнашимдан қатъи назар, бор кучимни бераман. У менга ўз фазилатларимдан максимал фойдаланишда ёрдам беришига ишонаман. Мураббий жамоага ҳимояда катта барқарорлик олиб келди. Рақиб тўпга кўп эгалик қилди, биз эса ҳимояда ихчам ҳаракат қила олдик. Муҳим ўйинларда фарқни юзага келтириш учун бизга айнан шу нарса керак эди. Ҳар сафар майдонга тушганимда, қўлимдан келган барча ишни қилишга ҳаракат қиламан».
«Мен мавсумолди тайёргарлигини ўтамадим. Ҳозир энг яхши жисмоний ҳолатимга қайтишга ҳаракат қиляпман, аммо жамоага ёрдам беришга доимо тайёрман. Терма жамоамизда жуда юқори савиядаги футболчилар бор. Барча ўйинчилар тайёр ва мураббий уларни фарқни юзага келтира оладиган позицияларда ўйнатяпти. Жоау Феликс ҳам шундай футболчилардан бири. Мен у учун хурсандман, унга бефарқ эмасман. У жуда кўп танқидга учради, ҳозир эса ўз савиясини кўрсатиб, натижага таъсир қиляпти».
«Туркия чемпионати жуда рақобатбардош. У ерда катта номлар бор ва лига мени ижобий маънода ҳайратга солди. «Галатасарой» мени жуда қаттиқ хоҳлади, мен эса жамоага тез мослашдим. Ўйлашимча, биз ажойиб ишлар қила оламиз. Мен бахтлиман ва катта натижаларга эришиш ниятидаман», — деди Леау.













