Кириш Регистрация

«Манчестер Юнайтед» ёзда учта янги ҳимоячи олишни режалаштирмоқда

Баҳо:
+ | -

Theatre of Red журналисти Шон Конноллининг маълум қилишича, «Манчестер Юнайтед» келаси ёзда уч нафар янги ҳимоячини таркибга қўшишни режалаштирмоқда. Номзодлар орасида «Рома»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Уэсли ҳам бор.

Манбага кўра, «Юнайтед» ҳар икки қанот учун биттадан фулбэк, шунингдек, Лени Йоро ва Айден Хэвенни билан рақобатлашадиган марказий ҳимоячи сотиб олмоқчи.

23 ёшли Уэсли «Каррингтон»да кўпчиликнинг эътиборини тортган. Шу билан бирга, INEOS «Ньюкасл»нинг чап қанот ҳимоячиси Льюис Холлга ҳамон қизиқиш билдирмоқда. Футболчи яқинда клуби билан янги узоқ муддатли шартнома имзолаган. «Кристал Пэлас» ҳимоячиси Тайрик Митчелл эса муқобил вариант сифатида кўрилмоқда.

«Манчестер Юнайтед» жорий мавсум Премьер-лигада ҳали бирорта ҳам ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлай олмади.

Уэсли ўтган мавсум А Серияда 30 та ўйинда 5 та гол урган. Жорий мавсумда эса унинг ҳисобида битта голли узатма бор.

Киритилди: 16:37, 28.09.2026.
Ўқилди: 605 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик