"Мальорка" дарвозабони Иван Куэльяр клубнинг машғулот базасида содир бўлган бахтсиз ҳодиса оқибатида бошидан жиддий жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди.
"Сьюдад Эспортива Антонио Асенсио" машғулот марказининг овқатланиш хонасида безакнинг бир қисми бўлган йирик конструкция қулаб тушиб, 42 ёшли дарвозабонга тегган.
"Мальорка" Куэльяр шифохонага олиб кетилганини ва у камида кейинги 24 соат давомида шифокорлар назоратида қолишини тасдиқлади.
Куэльяр душанба куни эрталаб жамоа машғулотида иштирок этган эди.
Унинг жароҳати "Мальорка" учун қўшимча муаммо туғдирди, чунки Лукас Бергстрём айни пайтда Финляндия терма жамоаси ихтиёрида.
Шу сабабли Луис Гарсиянинг ихтиёрида ҳозирча асосий жамоадан фақат битта дарвозабон қолган.
"Мальорка" ҳодисадан сўнг Куэльярнинг ҳолати бўйича янги маълумотларни кутмоқда.













