Кириш Регистрация

Жаке: «Зидан ёш футболчиларга имконият беришдан қўрқмайди»

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» марказий ҳимоячиси Жереми Жаке Франция терма жамоасидаги дебют ўйинидан сўнг интервью берди.

21 ёшли футболчи Миллатлар лигасида Бельгияга қарши учрашувда «уч ранглилар»нинг 1:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди ва майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.

«Ўйиндан икки кун олдин Зидан менга майдонга тушишимни айтди. У барча футболчилар билан жуда яқин муносабатда.

Мураббий ҳар кимга ўзини кўрсатиш имконини беришга ҳаракат қилади. У терма жамоада ўйнаш тажрибаси кам бўлган ёш футболчиларни майдонга туширишдан қўрқмайди. Шу билан бирга, маълумотларни доимо хотиржам тарзда етказади ва ҳар биримиз билан алоқани сақлаб туради», — деди Жаке TF1 билан суҳбатда.

2 октябрь, жума куни Франция терма жамоаси ўз майдонида Италияни қабул қилади.

Киритилди: 04:36, 29.09.2026.
Ўқилди: 436 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик