Ўзбекистон делегацияси Осиё ўйинларида яна бир медални қўлга киритди.
Бокс бўйича терма жамоамиз аъзоси Фазлиддин Эркинбоев -80 кг вазн тоифасида бронза медалига сазовор бўлди.
Ҳамюртимиз ярим финал босқичида Ҳиндистон вакили Анкушга қарши рингга чиқди. Муросасиз кечган баҳсда Эркинбоев рақибига имкониятни бой берди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.













