Кириш Регистрация

«Манчестер Сити»га ҳар мавсум 20-25 очко жарима қўллаш таклиф қилинди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» кўплаб молиявий қоидабузарликларда айбдор деб топилди. Энди Премьер-лига топ-клубига жазо қўлланилиши мумкин, аммо унинг қандай бўлиши ҳозирча маълум эмас.

Шу билан бирга, «шаҳарликлар» мустақил комиссия қароридан шикоят қилишни режалаштирмоқда. Шу сабабли иш бўйича жараён яна маълум муддатга чўзилиши мумкин.

The Touchline маълумотига кўра, Премьер-лига клубларидан бирининг собиқ раҳбари «Манчестер Сити»ни қандай жазолаш мумкинлиги ҳақидаги вариантни ошкор қилди.

Унга кўра, жамоани юқори дивизионда қолдириш, аммо 3-5 йил давомида ҳар бир мавсум бошида 20-25 очкодан маҳрум қилиш мумкин.

Бундай жазо қўлланилса, «Манчестер Сити» учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритиш анча қийинлашади.

Киритилди: 16:24, 29.09.2026.
Ўқилди: 890 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик