Кириш Регистрация

Анчелотти «Реал»га ёрдам беряпти деган айбловлар пайдо бўлди

Баҳо:
+3 | -

Рафинья Бразилия терма жамоасининг Австралияга қарши сешанба кунги учрашувида алмаштирилди. Футболчининг майдонни тарк этиши жароҳат билан боғлиқ бўлиб, у мушакларида ноқулайлик ҳис қилган.

Энди «Барселона»да жамоа етакчиларидан бири маълум муддатга сафдан чиқишидан хавотир бор. Бу каталонияликлар учун жиддий йўқотиш бўлиши мумкин, чунки Рафинья мавсум бошида ажойиб форма намойиш этмоқда — у 8 та ўйинда 14 та гол урган.

Қизиғи, ижтимоий тармоқларда мухлислар Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелоттини танқид қила бошлади. «Барселона» мухлисларининг айримлари мутахассис ўзининг собиқ клуби — «Реал»га ёрдам бераётганини иддао қилмоқда.

Мисол сифатида Винисиус келтирилмоқда. «Реал» ҳужумчиси ўтган ҳафта Бразилиянинг биринчи ўйинида 65 дақиқа ҳаракат қилган. Рафинья эса ўша баҳсни тўлиқ ўтказган, Австралияга қарши учрашувни ҳам асосий таркибда бошлаган ва фақат жароҳат олганидан кейин танаффусда алмаштирилган.

Киритилди: 17:48, 29.09.2026.
Ўқилди: 1030 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик