«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо Эндрикка унчалик ишонч билдирмаяпти. Бу ҳақда Topskills Sports UK хабар бермоқда.
Аллақачон қишда бразилиялик футболчи жамоани тарк этиши мумкин. «Қаймоқранглилар» ҳужумчини ижарага бериш вариантини ҳам, тўлиқ сотишни ҳам кўриб чиқишга тайёр. Манбанинг хабарига кўра, ўйинчининг хизматларига «Ливерпуль» қизиқиш билдирмоқда.
Эндрикнинг «Реал» билан меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзигача амал қилади. Ушбу мавсумда ёш истеъдод ҳисобида мадридликлар сафида атиги битта ўйин бор.













