Кириш Регистрация
30/09 11:00 Жанубий Корея - Хитой
30/09 15:30 Ўзбекистон - Япония

Испания терма жамоаси мағлубиятсиз ўйинлар бўйича жаҳон рекордини янгилади

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 40 тага етказиб, жаҳон рекордини янгилади. Жамоа Миллатлар лигаси «А» лигаси гуруҳ босқичи 2-турида Хорватияни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув Севильядаги «Рамон Санчес Писхуан» стадионида бўлиб ўтди.

Испаниянинг асосий вақтдаги сўнгги мағлубияти 2024 йил март ойида Колумбияга қарши ўртоқлик учрашувида қайд этилган — 0:1.

Расмий ўйинларда эса «Қизил фурия»нинг асосий вақтдаги сўнгги мағлубияти 2023 йил март ойига тўғри келади. Ўшанда Европа чемпионати — 2024 саралаш босқичи «А» гуруҳининг 2-турида Луис де ла Фуэнте шогирдлари Шотландияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган.

Шу тариқа испанияликлар кетма-кет мағлубиятсиз ўтказилган расмий учрашувлар бўйича ўзларига тегишли рекордни янгилади. Улар ушбу натижани ўтган ёзда Жаҳон чемпионати финалида қайд этилган 38 та ўйинлик сериядан кейин ўрнатган эди.

Бунга қадар рекорд Италия терма жамоасига тегишли бўлган. Италияликлар 2018 йил сентябридан 2021 йил октябрига қадар 37 та учрашувда мағлубиятга учрамаган.

Қайд этиш жоиз, 2025 йилги Миллатлар лигаси финалида Испаниянинг Португалияга қарши мағлубияти мазкур ҳисоб-китобга киритилмаган. Испания ўша учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган ва пенальтилар сериясида 3:5 ҳисобида мағлуб бўлган.

Манба: championat.com
Киритилди: 04:50, 30.09.2026.
Ўқилди: 1015 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик