"Барселона" ва Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямал жорий мавсумда нега янада сермаҳсул бўлиб қолганини тушунтирди.
19 ёшли футболчи халқаро танаффусга қадар "Барселона" сафида 8 та учрашувда 8 та гол уриб, 6 та голли узатма амалга оширди.
У терма жамоада ҳам юқори натижадорликни давом эттириб, Миллатлар лигасидаги икки ўйинда 3 та гол ва 1 та ассист қайд этди.
"Мен ривожланяпман. 16 ёшимдан бери ўйнаяпман ва ҳар бир мавсумда ўйиним янада яхшиланади. Барчасини жамоа манфаати учун қиламан", — дея Ямальнинг сўзларини The Touchline келтиради.
Ўтган мавсумда Ламин Ямал Ханси Флик жамоаси сафида 45 та учрашувда 24 та гол уриб, 18 та голли узатма амалга оширган.













