Осиё ўйинларининг бокс баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси вакили Тўрабек Хабибуллаев финалга йўл олди.
-90 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ҳамюртимиз ярим финалда ҳиндистонлик Капил Покхарияга қарши рингга кўтарилди.
Хабибуллаев баҳс давомида устунликни қўлдан бермади ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ҳал қилувчи босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Шу тариқа, Тўрабек Хабибуллаев Осиё ўйинларида олтин медаль учун рингга чиқади.













